1-сектор ҳудудида оммавий (сайёр) қабул ўтказилди

1-сектор ҳудудида оммавий (сайёр) қабул ўтказилди
Муборак тумани 1-секторга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида, белгиланган график асосида, жорий йилнинг 18 май куни жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари учун оммавий (сайёр) қабул ўтказилди.
Оммавий қабулда жами 47 нафар фуқаролар қабул қилинди, 34 та мурожаат-масалалардан 17 таси қаноатлантирилди, 11 тасига тушунтиришлар берилди, 6 таси эса тегишли тартибда ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни ташкил этди.
Жумладан;
1.“Муборак” МФЙда яшовчи фуқаро Наврузов Баходир Амонович кам таъминланган, ишсиз оила руйхатида туриши, мақсадли имтиёзли кредит олиш учун сектор раҳбари номидан тавсиянома беришни сўради.
- Наврузов Баходир Амонович (турмуш ўртоғи Шодмонова Хилола) сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тавсиянома берилди ва имтиёзли кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
2. “Истиқлол” МФЙда Ғаллакор қишлоғида яшовчи фуқаро Қўлдошева Ойимгул бошчилигида (9 нафар фуқаро) қишлоқга ичимлик суви ўтказишни таъминлаб беришни сўради.
- Ичимлик суви жойида мутахассислар томонидан ўрганилиб, сарф харажатлар ҳисоб-китоб қилиниб, белгиланган дастур доирасида ижобий ҳал этилиши батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ғ.Джавлиев мутасадди корхона, ташкилот, бўлимлар раҳбарларига ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳар бир мурожаат бўйича муаллифни рози қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
1-Сектор масъул ходими
У.Шоматов