15-май Халқаро оила куни.

15-май Халқаро оила куни.
15 Май халқаро оила куни муносабати билан халқимизга хос бўлган энг улуғ қадрият – оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги соғлом ва баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларнинг мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек ибратли оилаларини рағбатлантириш мақсадида Муборак туманида 2017 йил 15 май куни туман Хотин-қизлар қўмитаси, Камолот ЁИҲ ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бобур” МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг намунали қайнона келин” тадбири ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирда тумандан қайнолалари ўзбек келинлари бошқа миллат вакиллари бўлган 7 нафар оилалар ўртасида жуда қизиқарли ва мазмунга бой таризда ўтказилди.
Тадбирда “Ёшлик”МФЙдан келган Мадаминовлар оиласи фаол иштирок этганлиги учун “Энг меҳибон қайнона келин” номенацияси билан, Дўстлик МФЙдан келган Умировлар оиласи “Энг чаққон қайнона келин” номенацияси, Тонг МФЙдан келган Номозовлар оиласи “Энг зукко қайнона кенил” номенацияси, Геолог МФЙдан келган Хазратовлар оиласи “Энг меҳнат севар қайнона келин”, Кончилар МФЙдан келган Рўзиевлар оиласи “Энг аҳил қайнона келин” номенцияси, Бобур МФЙдан келган Эшниёзовлар оиласи “Энг фаол қайнона келин” номенцияси, Қурувчилар МФЙдан келган Жумаевлар оиласи “Энг севимли қайнона келин” номеницияси билан ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева