Муборак туманда Велопойга спорт марафони”ни туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон велоспорт федератциясининг 2017 йил 31 мартдаги вилоят ҳокимлигига йўллаган “Қашқадарё вилоят велоспорт федератциясининг рахбариятини лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, федерацияга янги рахбарият тайинлаш тўғрисида”ги 180-сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Т. Нарбоеванинг 2017 йил 5 майдаги № 5 сонли баёни топшириқларига асосан 2017 йил 11 май куни “Велопойга спорт марафони”ни туман босқичи бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган Велопойга спорт марафони”ни туман босқичида 18 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлариштирок этишдилар. Иштирокчилар умумтаълим мактабларидан, коллежлардан ва барча маҳаллалардан келган хотин-қизлар қатнашдилар.
Бўлиб ўтган Велопойга спорт марафони”ни туман босқичида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида “Куҳнашахар” МФЙдан келган Сайлиева Саломат фахрли 1 ўринни, тиббиёт коллежининг 3-босқич уқувчиси Махманиёзова Мадина 2 ўринни ва 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зубайдуллаева Нигора фахрли 3-ўринларини эгаллашди.
30 ёшдан 45 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида: 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Жўраева шахло фахрли 1-ўринни, 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Туропова Мунира 2-ўринни, А.навоий МФЙдан келган Тўраева Феруза фахрли 3-ўринни эгаллашди.
45 ёш ва ундан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида: “Бобур” МФЙдан келган Боймуродова Мунира фахрли 1-ўринни, А.навоий МФЙдан келган Кенжаева навбахор 2-ўринни ва “Кончилар” МФЙдан келган Сафаева наргиза фахрли 3-ўринларни эгаллашди.
Велопойга спорт марафони”ни туман босқичида фахрли ўринларни эгаллаган хотин-қизлар 2017 йил 13 май куни вилоят босқичида қатнашиш имкниятига эга бўлдилар ва Велопойга спорт марафони”ни ташкилотчилари томонидан дипломлар билан тақдирландилар.

Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева