9-май Хотира ва қадрлаш куни

9-май Хотира ва қадрлаш куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2865 сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 8 апрелдаги Х-260/04-сонли қарорлари ижроси юзасидан 2017 йил 14 апрелдаги туман ҳокимининг Х-612/04- сонли қарори қабул қилинди ва қарор ижроси юзасидан туманда бир қарор ишлар амалга оширилди. Жумладан: 2017 йил 4 май куни Муборак туман ҳокими Ғ.Джавлиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Тўраева, “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Махаматов, туман ҳокимлиги маънавия-тарғибот маркази туман бўлими бошлиғи А.Тўраев, тумандаги харбий қисмлар, Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда 12 умумтаълим мактаби уқитувчилари ҳамда “Ораста ёшлари” иштирокида Муборак туман “Қарлиқ қишлоғида яшовчи Иккини жаҳон уриши қатнашчиси Яхшиев Чори бобо холидан хабар олинди, холи ва уй жойлари атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари ва ногиронларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир марталик пул мукофотини тантанали топшириш мақсадида туман ҳокими Ғ.Джавлиев томонидан Муҳтарам юртбошимиз томонидан ёзилган “Президент табриги” ўқиб эшиттирилди ва 2 млн (икки млн) пул мукофоти, “Артел” телевизори, Авто салонлардан навбатсиз авто машина харид қилшлари учун имтиёзли Сертификат, бош оёқ сарпо ҳамда озиқ овқат махсулотлари берилди. Шунингдек тумандаги харбий қисмларнинг ходимлари томонидан ҳам эсталик совғалари берилди.
Маҳлла худудида жойлашган Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 12 умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан “Уч авлод” учрашуви ўтказилди. Ўтказилган “Уч авлод” учрашувидаёш авлодга фронт орти меҳнат фахрийлари мартлик ва жасорат аҳмияти тўғрисида тушунчалар берилди.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева