Муборак туманида “Китобхонлик конфренцияси” ўтказилди

Муборак туманида  “Китобхонлик конфренцияси” ўтказилди
Муборак туман хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги касб-ҳунар коллежлари ва туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими билан ҳамкорликда, Коллежларда ва умумтаълим мактабларида китобхонлик тарғибот тадбирларини давомийлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ва фойдали ўтишини ташкил қилиш, замонавий техналогия имкониятларининг баъзи салбий таъсирларидан бир қадар унитилаётган китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида 2017 йил 25 апрел куни Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида соат: 10 00да тумандаги 32 та умумтаълим мактабларидан ва 5 та касб- ҳунар коллежларидан хар биридан 5 нафардан жами 185 нафар уқувчилар ўртасида “Китобхонлик конфренцияси”нинг туман босқичи ўтказилди.
“Китобхонлик конфренцияси”да мактаблар ва касб-ҳунар коллежларидан келган билимдон ўқувчилар, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Перзедентининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асари, Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари, Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари, Америка ёзувчиси Марк Твеннинг “Том Сойернинг саргузаштлари” асари, Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари, Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Сайланма” асари, Қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” асарлари ҳамда Кайкавуснинг “Қубуснома” асарларини ўқиб чиққанлари ва асарлардан олган таъсуротлари шунингдек бу асарларини ўз тенгдошларига хам йўқорида номлари келтирилган асарларини ўқишларини тарғиб қилишганлари ва ўзлари таҳсил олаётган муассасаларда ҳам худди шу каби “Китобхонлик конфренцияси” ўтказилганлиги тўғрисида айтиб ўтишди.
Ўтказилган “Китобхонлик конфренцияси”да Касб-ҳунар коллежларидан ва умумтаълим мактабларидан келган энг билимдон ўқувчиларга “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши билимдон китобхон”, “Энг яхши китоблар билимдонлари”, “Энг яхши китоб севарлар” каби номитанциялари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Муборак туман хотин-қизлар
қўмитаси бош мутахассиси Б.Жумаева