Муборак туманида Хотин-қизлар қўмитаси ва тумандаги ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ижроси юза

Муборак туманида Хотин-қизлар қўмитаси ва тумандаги ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ижроси юза
Муборак туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман адлия маркази рахбари, туман ХТБ, касб-ҳунар коллежлари ва Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “Умид” ННТ раҳбари билан ҳамкорликда, 2018 йил 14 май куни Ахборот техналогиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, 15 май куни тиббиёт коллежида, 16 май куни 3-умумтаълим мактабида, 17 май куни 4-умумтаълим мактабида, 18 май куни 5-умумтаълим мактабида “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конфенция” тўғрисида коллеж ўқувчиларига йиғилиш ўтказилди ва ўтказилган йиғилишни ўтказиш давомида йиғилиш ташкилотчилари томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конфенция”нинг қабул қилиниши ва бу конвенцисиянинг болалар учун нақадар муҳимлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Жумладан: “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конфенция” Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида 1992 йил 9 декабрдан “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конфенция” ратификация қилинди.
“Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси” 3 та бўлим ва 54 та моддадан ташкил топганлиги, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конфенция”нинг қабул қилинишининг асосий сабаби жаҳонда ХХ аср охири ХХI аср бошларида мажбурий меҳнатта жалб қилиш, ёш болаларини ҳаётига зомин бўлиб, уларнинг ички органларини катта миқдордаги суммага сотилиши жиноятлари “Одам савдоси” жинояти қурбонига айланиб қолганлиги, оқибатида ушбу конфенция БМТ номидан қабул қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Конфенция бўлимлари ва моддалари юзасидан савол жавоблар асосида тингловчиларга тушунчалар берилди.
Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева