“Саломатлик ва фаровонлик ўз қўлингда” мавзусида семинар ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ҳакимлиги хотин-қизлар қўмитаси, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда Тошкент шаҳридаги “Гано шифо” ташкилоти ҳамда туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ва “Муборак ҳаёти” газетаси билан ҳамкорликда 2017 йил 19 апрел куни Муборак туман тиббиёт коллежида “Саломатлик ва фаровонлик ўз қўлингда” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда “Гано шифо” ташкилотининг директори ўринбосари шифокор Дилшод Шамсидинов ва “Гано шифо” ташкилотининг Қашқадарё вилояти вакили Лазизжон Рахимов ҳамда Қашқадарё вилояти “Ёш тадбиркорлар” уюшмаси раиси Азизбек Ахмедовлар сўзга чиқишди ва семинар иштирокчиларига Аҳолини тиббиёт маданиятини ошириш, ўзларининг соғлигига бўлган маъсулият хиссини ошириш ва соғлом турмуш тарзига қаърий риоая қилиш тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди ва ўзлари тайёрдаб келган ҳаётий видио роликлар асосида исботли далиллар билан тушунтиб берилди ҳамда “Гано шифо” МЧЖнинг слайти қўйиб кўрсатилди ва слайтда кўрсатилган кун тартибидаги мавзулар юзасидан “Гано шифо” ташкилотининг директори ўринбосари шифокор Дилшод Шамсидинов томонидан семинар иштирокчиларига тушунчалар берилди.
Семинарга тумандаги туман “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси, ХДП туман кенгаши раии, 21 та МФЙ ва ҚФЙларнинг маҳалла маслахатчилари ва маҳалла ахолисидан вакиллар, ўқитувчилар, шифокорлар, патранаж ҳамширалар ва суринкали хасталиги бўлган фуқаролар иштирок этишдилар.


Муборак туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси: Ҳ.Тўраева