“Ёрқин юлдузча” танлови

“Ёрқин юлдузча” танлови

2017 йил 9 апрел куни Муборак туман “Жозибали овоз” санъат мактаби концертлар залида “Жозибали овоз” санъат мактаби, “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши ва унинг қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти хамкорлигида 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида янги лойиҳа “Ёрқин юлдузча” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу танловда 9 нафар қизлар қуйидаги 5 та шарт бўйича беллашдилар.
1.Эртак қахрамонлари роли ижро этиш
2.Турли тилларда шеър айтиш
3. Ошхонанинг жажжи маликалари
4.Қичкинтой ижрочи
5.Рақслар ижро этиш
“Ёрқин юлдузча” танлови
Танлов иштирокчиларини “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши раиси А.Рахмонов, Қарши шахар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ш.Мухаммадиев, туман “Камалак”болалар ташкилоти раиси Р.Рахмонова, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Рустамова, туман Маънавият тарғибот маркази рахбари А.Тўраев, Муборак туман 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси С.Жумаевлар бахолаб бордилар. Танловда иштирокчилар томонидан тайёрланган эртак қахрамонлари ролини ижро этишлари томошобинларга кўтаринги кайфият улашган бўлса, жажжи маликалар томонидан тайёрланган бахорий салатлар эса қизларнинг пазандалик махоратини кўрсатиб берди. Шу билан бирга иштирокчилар санъатда, шериятда хам ўз истеъдодларини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган танловда Эркинбаева Севара 1-ўринни, Изамова Эъзоза 2-ўринни, Қудратова Жасмина 3 ўринни қўлга киритди. Танлов якунида барча иштирокчилар “Камолот”ЁИҲ Муборак туман Кенгаши, “Жозибали овоз” санъат мактаби томонидан диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси: Р.Рахмонова