Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган Муборак туман сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахт

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган Муборак туман сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахт
Жорий йилнинг 14-май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши ва унинг қошидаги Муборак туман “Камалак” болалар ташкилоти ҳамда туман прокуратураси хамкорлигида 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Муборак туман сардорларининг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги анъанавий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши раиси А.Рахмонов очиб берди. Шундан сўнг туман прокурари катта ёрдамчиси З.Рашидов сўзга чиқиб, мамлакатимизда хозирги кунда ёшларга яратиб берилаётган улкан имкониятлар хақида гапириб, бу имкониятлардан кенг фойдаланиш лозимлиги, бугунги кунда ўтказиётган тадбирлар буни яққол исботи эканлиги, ўз фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гурух ёшлар муносиб тақдирланиши ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.Анжуман “Камалак” болалар ташкилотининг самарали фаолиятини муносиб тақдирлаш ва тажриба майдонидаги ютуқлар билан бўлишиш мақсадида ташкил қилинди.Ўтган давр мобайнида Муборак туман “Камалак” болалар ташкилоти ўз атрофида 11257 нафар болаларни бирлаштирди бугун тумандаги энг фаол ва сара ёшлар минглаб тенгдошлари номидан Анжуманда иштирок этишди. Маълумки, “Камалак” болалар ташкилоти бир неча йўналишда ўз фаолиятини амалга оширади.Бу йўналишларда йил давомида ўзининг ташаббуси ва фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлардан энг муносиблари тақдирланишди.
Шу жумладан, “Юристконсулт” – 2018”, “Сиёсий ҳуқуқий саводхонлик” йўналиши Сардори – 2018” ва “Сиёсий-ҳуқуқий ишлар” йўналиши етакчиси-2018”, “Ўқув бўлими” сардори-2018”, “Маънавий-маърифий ва аҳлоқий ишлар” йўналиши Сардори-2018” ҳамда “Маънавий-маърифий ва аҳлоқий ишлар” йўналиши Етакчиси-2018”, “Матбуот бўлими сардори-2018”, “Пресс-клуб сардори -2018”, “Пресс-клуб етакчиси -2018”, “Ташкилий бўлим” сардори – 2018”, “Истеъдодли ёшлар йўналиши” сардори– 2018”, “Ёшларнинг ташаббуслари, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини қўллаб-қувватлаш” йўналиши етакчиси-2018”, “Меҳнат” бўлими сардори-2018”, “Ташаббус ва лойиҳалар” йўналиши сардори-2018”, “Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналиши етакчиси-2018”, “Спорт, ва ҳарбий ватанпарварлик” йўналиши сардори-2018”, “Етакчи” клуби сардори-2018”, “Спорт соғломлаштириш ва ҳарбий ватанпарварлик” йўналиши етакчиси-2018”, “Экосан” клуби сардори-2018”, “Саломатлик ва экология” йўналиши сардори-2018”, “Меҳр-шафқат” йўналиши сардори-2018, “Ижтимоий ҳимоя” йўналиши сардори ва етакчиси -2018”, “Камалак” сардори-2018”, “Иттифоқ” сардори – 2018”, “Иттифоқ” етакчиси -2018”, “Умумий ўрта таълим мактаб бошланғич ташкилот етакчиси-2018” “Касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот етакчиси -2018”, “Корхона ва ташкилот бошланғич ташкилот етакчиси -2018” номинациялари ғолиблари ҳамда 2018-йил давомида

ташкилот фаолиятини кенг тарғиб этишда кўрсатган кўмаги учун ҳамкорлар ҳам тақдирланишди. Шунингдек, туман Сардорлар Кенгаши аъзоларининг ота-оналари ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактаби директорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг Ташаккурномалари ҳам ўз эгаларига топширилди. Анжуман давомида “Жозибали овоз” санъат мактаби ва 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган ижод намуналари намойиш этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Муборак туман Кенгаши раисиА.Рахмонов