Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши Ҳисобот йиғилиши ўтказилганлиги тўрисида ПРЕСС-РЕЛИЗИ.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши  Ҳисобот йиғилиши ўтказилганлиги тўрисида ПРЕСС-РЕЛИЗИ.
Жорий йилнинг 14-май куни Муборак туман ҳокимлиги мажлислар залидаЎзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши Ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш йиғилишини туман Кенгаши раиси Рахмонов Акмал Жўрақулович очиб берди. Кенгаш йиғилишида кун тартибидаги 2 та масала кўриб чиқилди. 1 масала Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида туман Кенгаши раисининг маърузаси тингланди. 2 масала Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашида иштирок этувчи фаол ёшлар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида туман Кенгаши раисининг ўринбосари Рахмонова Рохат Мехмоновнанинг маърузаси тингланди. Кун тартибидаги масалалар йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Муборак туман Кенгаши раиси: А.Рахмонов