1-Секторда оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

1-Секторда оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Муборак тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Джавлиев Ғайрат Чориевичга қуйидаги 6 та маҳаллалар: Сардоба, Алишер Навоий, Муборак, Геолог, Ўзбекистон, Бобур МФЙлар бириктирилган.
1-Секторда оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сектор штаби: Муборак тумани Бобур маҳалласи тумандаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳар ҳафтанинг жума кунлари фуқаролар қабули ва ойда бир марта “Тадбиркорлар қабули” ташкил этиш жорий қилинган.
Шунингдек фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида маҳаллаларда тасдиқланган жадвал асосида жисмоний ва юридик шахсларни қабулини тизимли ташкил қилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилган.
Жорий йилнинг 12 май куни белгиланган график асосида оммавий, сайёр қабулда жами 38 нафар фуқаролар қабул қилинди, 21 та мурожаат, 9 масала, 12 та мурожаат қаноатлантирилди, 6 та тушунтиришлар берилди, 3 таси эса тегишли тартибда ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни ташкил этди.
Қабулда мутасадди корхоналар, ташкилотлар, идоралар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида ҳар бир мурожаат ечимини жойида ҳал қилинишига эришилмоқда.