Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари  битирувчиларини  ишга  жойлаштириш. Аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш. 2015 йилда жами 5178 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда 5183 та янги иш ўринлари яратилди ёки йиллик прогноз топшириғи 100,1 фоизга бажарилди.Яратилган иш ўринларининг 1762 таси кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш, мавжудларини қайта модеринизация қилиш, фаолият турларини кенгайтириш ҳисобига, 516 таси янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳисобига, 283 таси хусусий (якка) тадбиркорликни ривожлантириш, 552 таси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, 1254 таси уй мехнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига, 547 таси фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш (шу жумладан паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик), 254 таси ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш ҳисобига тўғри келади. Туманда ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида салоҳиятли иш берувчилар иштирокида 12 маротаба “Бўш иш ўринлари” ярмаркалари ўтказилди. Ушбу ярмаркаларга 203 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 935 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркага 569 нафар фуқаролар (341 нафари ёшлар ва 189 нафари хотин қизлар) жалб қилиниб, уларнинг 424 нафари иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилганларнинг 262 нафарини ёшлар ва 121 нафарини хотин қизлар ташкил этади. Тумандаги мавжуд 5 та касб-ҳунар коллежларини 2014-2015 ўқув йилида 1374 нафар битирувчилар тамомлади. Шундан Муборак саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини 178 нафар, Муборак ижтимоий-иқтисодиёт коллежини 215 нафар, Муборак саноат касб-ҳунар коллежини 446 нафар ва тиббиёт коллежини 535 нафар битирувчилар тамомлади. Ушбу битирувчилар туманимиз ҳудудидаги ва бошқа ҳудудлардаги жами 823 та ташкилот, корхона ва муассасаларда ўз амалиётларини ўтаб, ишга жойлашиш учун уч томонлама шартномалар имзолаган. 2016 йил 1 январ ҳолатида 1343 нафар 97,7 фоиз битирувчиларнинг бандлиги таъминланди. Шундан, Муборак саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тугатган 169 нафар (95 фоиз), Муборак ижтимоий-иқтисодиёт коллежини тугатган 308 нафар (99 фоиз), Муборак саноат касб-ҳунар коллежини тугатган 324 нафар (99 фоиз) ва тиббиёт коллежини 542 нафар (95 фоиз) тугатган битирувчиларнинг бандлиги таъминланди. 30 нафар битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. 1 нафар битирувчи касаллиги туфайли иш билан банд булмади.