Туманда 2015 йилда Давлат дастурига киритилган озиқ-овқат лойиҳаларининг ижроси тўғрисида.

Туманда 2015 йилда Давлат дастурига киритилган озиқ-овқат лойиҳаларининг ижроси тўғрисида. Туманда 2015 йилда Давлат дастурига киритилган озиқ-овқат лойиҳаларининг ижроси тўғрисида. Жорий йилда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бозорларда нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами қиймати 5 млрд. 445 млн.сўмга тенг бўлган 35 та лойиҳа режалаштирилган. Шундан 3 млрд. 680 млн.сўмлик 27 та лойиҳа чорвачилик бўйича, 600 млн.сўмлик 2 та лойиҳа паррандачилик бўйича, 300 млн.сўмлик 3 та лойиҳа балиқчилик бўйича ва 3 та иссиқхона лойиҳаси бўйича 865 млн.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 131 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган эди. Бугунги кунда қиймати 5 млрд. 553 млн.сўмлик 37 та лойиҳа ишга туширилди ва 146 нафар янги иш ўринлари яратилди. Шундан чорвачиликни ривожлантириш бўйича қиймати 3 млрд. 455 млн.сўмлик 28 та лойиҳа, паррандачилик бўйича қиймати 600 млн.сўмлик 2 та лойиҳа, балиқчилик бўйича қиймати 220 млн.сўмлик 3 та лойиҳа, ва иссиқхона лойиҳаси бўйича қиймати 1 млрд. 278 млн.сўмлик 4 та лойиҳалар амалга оширилди.